UZ

Сўнгги янгиликлар

21:25Ла Лига. "Барселона" — "Севилья" 4:1 (матнли трансляция)  20 21:15Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.  158 20:58АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Астон Вилла"ни мағлуб этди ва учинчи ўринга чиқиб олди  12 20:38Финалиссима УЕФА ва КОНМЕБОЛ қарори билан бекор қилинди. Нега?  0 20:18"Ливерпуль" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  4 19:38"Барселона" — "Севилья". Таркиблар маълум  5 18:03​"Бобур Арена" Суперкубокка тайёр!  15 17:01Марушич: “Фаворитмиз? Бугун бир лаҳза ҳаммасини ҳал қилиб юбориши мумкин”  3 16:49Ўзбекистон Суперкубоги: дублга эришган футболчиларни биласизми?  3 16:09Сардор Собирхўжаев: “80-90 фоиз легионер мураббий ва футболчилар Суперлигани жуда кучсиз деб ўйлаб келишади”  3 15:39Пётр Пажишек: "Пахтакор"га келишим? Европадан ташқарида ўйнаб кўрмоқчи эдим"  2 15:01Opta "Манчестер Сити"нинг муваффақиятига ишонмаяпти  9 14:17МЮ португалиялик юлдузга кўз тикди  2 13:30Ўзбекистон Суперкубоги тўпурарлари: Черан етакчи, Кошелев ва Акопянц ҳам рўйхатда бор  4 13:02"Барселона" ёз учун устувор мақсадни танлади  13

Игнатий Нестеров: "Менга рақобатлашиш ёқади" Янгиликлар

Игнатий Нестеров: "Менга рақобатлашиш ёқади"

Ўзбекистон терма жамоаси дарвозабони Игнатий Нестеров МТЖнинг кечаги машғулотларидан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.


"Бўлажак ўйинларга яхши кайфиятда тайёргарлик кўрмоқдамиз. Машғулотлар кўнгилдагидек ўтмоқда. Янги тактик устида иш олиб борилмоқда. Янги машғулотлар ўтказилмоқда. Умуман машғулотлар жараёни қизиқ ўтмоқда. Тартибсизликлар йўқ, ҳаммаси қаттиққўллик билан кечмоқда. Рақобат? Албатта, ҳар бир жамоада рақобат бўлади. Мен буни тўғри қарши оламан. Менга ҳамкасбларим билан рақобат қилиш ёқади. Элдор Суюнов, Александр Лобанов даражасидаги дарвозабонлар билан бирга ишлаётганимдан хурсандман. Бу мен учун ёқимли. Бу ерда ҳаммаси иш бзасидан. Ўртамизда дўстона муносабатлар ўрнатилган. Ҳаммамиз бир-биримизни қўллаб-қувватлаймиз. Мен ҳар доим майдонга тушишга тайёрман. Ўзбекистон шарафини ҳимоя этиш учун охиригача курашаман ва бунинг учун барча нарсага тайёрман. Мен ватанпарвар инсонман ва жамоам учун нима дейишса шуни бажараман. Бўлажак ўйинлар? Футболда ҳар нарса бўлиши мумкин. Бу футбол. Бизнинг асосий мақсадимиз эса битта - ғалаба қозониш. Олдимизда турган учрашувлардан олти очкони ишлаб олишимиз зарур. Биз шунинг учун машғулотларга тер тўкмоқдамиз", - дейди Игнатий Нестеров.


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика