UZ

Сўнгги янгиликлар

22:20Франк Рибери: "Фиорентина"га ёрдам бериш учун келдим, Роналду билан рақобатлашиш учун эмас"  5 21:55Сарри "Ювентус"нинг А Сериядаги дастлабки икки ўйинини ўтказиб юборади  3 21:25Ракитич "Барселона"да қолади  5 21:02Ўзбекистон кубоги. "Насаф" Наманганда "Навбаҳор"ни мағлубиятга учратди, сайтимиз мухбирига матбуот марказида жой топилмади  68 21:00Нико Ковач: "Коутиньо – жаҳон даражасидаги футболчи ва жуда камтар йигит"  3 20:53Coca-Cola Ўзбекистон кубоги. "Насаф" ва "Пахтакор" ярим финалда  250 20:35Лукаку МЮга қандай ўтганини айтиб берди  0 20:15"Ливерпуль" "Энфильд" стадиони сиғимини кенгайртириш учун ҳаракатни бошлади  7 20:06Денисов, Ашурматов, Рашидов ва бошқалар Купернинг "қора рўйхати"дами?!  35 19:50Расман: Такефусо Кубо ЛаЛига дебютанти футболчисига айланди  4 19:25"Реал" вакиллари Парижда Неймарнинг трансфери бўйича ПСЖ билан музокара ўтказмоқда  21 18:57Пепе Рейна "Реал"га ўтиши мумкин  3 18:35Россиялик ўйинчи А Серия клубига ўтиши мумкин  1 18:27«Бунёдкор» ФК президенти Улуғбек Ашуровни таваллуд айёми билан табриклаймиз  2 17:58Моуриньо ПСЖни бошқариши мумкин  10

“Ифтихор” вакиллари мактаб ўқувчилари билан учрашишди Янгиликлар

“Ифтихор” вакиллари мактаб ўқувчилари билан учрашишди

Теглар :  Ифтихор
“Ифтихор” жамоаси вакиллари Риштон туманида жойлашган 11- ва 27-умумий ўрта таълим мактабига ташриф буюриб, ушбу таълим даргоҳларда таҳсил олаётган ўқувчилар билан учрашишди.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи васийлигидаги “Ифтихор” жамоаси жисмонан соғлом, маънан етук ва интеллектуал ривожланган, мустақил фикрлайдиган ёш авлодни шакллантириш уларга ҳар томонлама кўмаклашиш ва шарт-шароитларни яратишни мақсад қилган ҳолда фаолият юритаётганидан хабарингиз бор.

Бундан ташқари, жамоанинг яна бир устувор вазифаларидан бири чекка қишлоқлардаги иқтидорли ёш футболчиларни излаб топиш ва уларни етук футболчи бўлишига кўмаклашдан иборат.

Бугун Ўзбекистон ёшлар иттифоқи васийлигидаги “Ифтихор” жамоаси вакиллари Риштон туманида жойлашган 11- ва 27-умумий ўрта таълим мактабига ташриф буюриб, ушбу таълим даргоҳларда таҳсил олаётган ўқувчилар билан учрашишди.

Учрашув давомида “Ифтихор” вакиллари мактаб ўқувчиларига мастер-класс ўтаб беришди. Шунингдек, ўзбек футболи юлдузларидан бири бўлган Ғайрат Ҳасанов сўзга чиқиб ёшларга ватанпарвар руҳи хусусида айтиб ўтди.

Айтганча, қизиқарли руҳда бўлиб ўтган учрашувда Риштон туманида истиқомат қилаётган фархий футболчиси Ўринбой Юсупов ҳам қатнашиб болаларга спортнинг аҳамияти, унинг инсон ҳаётидаги роли хусусида сўзлаб берди.

Бир сўз билан айтганда, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи васийлигидаги “Ифтихор” жамоаси томонидан ташкил этилган учрашув барчада катта таассурот қолдирди.

“Ифтихор” жамоаси бу билан тўхтаб қолмоқчи эмас. Яна шундай учрашувлар ўтказишга режалаштирилган.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг