"Ифтихор" олти нафар янги ўйинчи билан шартнома тузди

Narzulla Saydullayev
16 июл 2018
12 июль куни ёзги йиғинни бошлаган “Ифтихор” жамоаси футболчилари машғулотлар зўр беришган.

Маълумки, кеча Ўзбекистонда ёзги трансфер ойнаси расман ёпилди. Ушбу жараёнда жамоа сафига олти нафар янги футболчилар келиб қўшилди. Булар, Шохрух Холматов, Исмоил Охунжонов, Рустам Аъзамов, Ғиёс Турсунов, Нурулло Мирзажонов, Шохрух Йўлдошевлар. Ушбу ўйинчилар мавсумнинг қолган қисмини “Ифтихор”да ўтказишади.

Олтиариқда давом этаётган йиғин чоғида "Ифтихор" иккита назорат учрашувини ўтказишни режалантиришганди. Улардан бири 13 июль куни Қувасойнинг “Цементчи” клубига қарши бўлиб ўтганидан хабарингиз бор. Ўша баҳсда 1:1 ҳисоби қайд этилганди.

20 июль куни жамоа навбатдаги ўртоқлик ўйинида майдонга тушишади. Бу гали рақиб Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси бўлади. Учрашув Фарғонада ўтказилади.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: “Ифтихор” матбуот хизмати