IFAB ўйин вақтида ҳакамни ҳақорат қилган футболчини 10 дақиқага дисквалификация қилмоқчи
15 ноя 2023 08:54
Янгиликлар
IFAB ўйин вақтида ҳакамни ҳақорат қилган футболчини 10 дақиқага дисквалификация қилмоқчи
Халқаро футбол ассоциацияси кенгаши (IFAB) ижрочи директори Лукас Бруднинг айтишича, ташкилот ўйин вақтида ҳакамни ҳақорат қилган футболчига 10 дақиқалик дисквалификация жорий қилмоқчи.
“Биз ўйинчиларнинг нотўғри хатти-ҳаракатларини футболдаги жиддий муаммо эканлигини аниқладик ва бу келгуси йилларда ИФАБ шу муаммони тўғирлаш ниятида. Биз нима қилишимиз мумкинлигини ўрганмоқдамиз.
Футболчилар ҳакамга номақбул гап айтгани учун сариқ карточка олишдан унчалик ташвишланмаслиги мумкин. Лекин шу билан бирга, улар ўйиннинг 10 дақиқасини майдон ташқарисида ўтказишларини билишса, ҳакамга ортиқча гап қилмайдилар. Бу ғояга футбол жамоатчилигининг раҳбарлари томонидан ҳам катта қизиқиш билдирмоқда.
Хусусан, судяга фақат капитан мурожаат қилиши мумкин бўлган вариант кўриб чиқилмоқда. Ўйинчиларнинг ҳакамга тажовузкорлик билан яқинлашишларига энди тоқат қилиб бўлмайди"
Фикрлар