IFAB футбол ўйинларини футзалга ўхшатмоқчи
18 июн 2017 08:40
Янгиликлар
IFAB футбол ўйинларини футзалга ўхшатмоқчи
Ўйин қоидаларини ишлаб чиқадиган ва уларни ўзгартирадиган Халқаро футбол ассоциациялари қўмитаси (IFAB) «Play Fair!» («Ҳалол ўйна!») номли йўналиш ишлаб чиқди.
Ўйин вақтини 90 дақиқадан "тоза" 60 дақиқага камайтириш биринчи режа. Агар тўп майдонни тарк этса вақт тўхтатилади. Худди футзал, баскетбол ёки хоккейда бўлгани каби
Бундан ташқари IFAB агар ҳимоячи тўпни ўз дарвозабонига узатса посбон тўпни қўлига олса эркин зарба эмас пенальти белгилаш керак деб ҳисоблайди.
Яна бир таклиф қўли билан атайин гол урса ёки дарвоза чизиғидан тўпни қўли билан қайтарса уни четлатиш керак. Агар бўш дарвозага кириб кетаётган тўпни футболчи қўли билан қайтарса гол ҳисобланиши таклиф қилинди.
Фикрлар