

Бугунги ўйин ҳақида фикрингиз?
- Ўйинга жиддий тайёргарлик кўрдик. Рақибни ҳар томонлама ўрганиб чиқдик. Қилган меҳнатларимиз ўз самарасини берди. Барчамиз бугун астойдил меҳнат қилдик. Мақсадимиз Осиё чемпионатининг олтин медалларини қўлга киритиш»,
Бугунги ўйинда мухлисларни олқишига сабаб бўлган воқеалардан яна бири раҳматли Диёр Раҳимқуловни либосини деярли ҳар бир голдан сўнг кўтардинглар. Кимдан бу фикр чиқди?
- Бу фикр мураббийларимиздан чиқди ва болалар келишиб шундай қилдик. Жасур Жалолиддинов ушбу либосни буюртма қилди. Раҳматли дўстимиз Диёрни ўрни жуда билинмоқда. Унинг йўқлиги майдонда ва майдон ташқарисида ҳам сезилмоқда.




