

Иброҳим Ҳалил Йўлдошев: "Яхши ўйнадик, биринчи бўлимда бироз омад етишмади, вазиятлардан фойдалана олмадик. Иккинчи бўлимда эса ўзимизга келдик, голлар урдик, захирадан тушганлар ҳам ажойиб ҳаракат қилишди".
- Туркманистонга қарши баҳсда терма жамоа ўзига ўхшамади, бугун сиз ва бошқалар бемалол "ижод" қилишди.
- Туркманистон терма жамоаси футболчилари кўпроқ азартга эга эди. Тожикистон билан баҳсда хатолар камроқ бўлди, Туркманистонга қарши учрашувда кўп вазият ярата олмадик.
- Эронга қарши бўладиган баҳс ҳақида фикрларингиз?
- Эрон Осиёнинг энг зўрларидан бири. Мухлисларни хурсанд қилиб, биринчи ўринни қўлга киритмоқчимиз.



