Ибрагимович мураббий бўлмоқчими? Бунга унинг ўзи жавоб берди
08 дек 2024 11:26
Янгиликлар
Ибрагимович мураббий бўлмоқчими? Бунга унинг ўзи жавоб берди
"Милан", "Барселона" ва ПСЖ собиқ ўйинчиси Златан Ибрагимович эҳтимолий мураббийлик карьераси ҳақидаги саволга жавоб берди.
"Ҳалигача мураббий бўлишни хоҳламаяпман, сабаби бу мен учун жуда ҳам кўп иш. Сиз кўп соҳаларни қамраб олишингиз, ғоялар ва ечимлар топишингиз, ўйинларга тайёрланишингиз ва уларни кўриб, шуғуллантиришингиз керак. Тун-у кун ишлайсиз. Бир йил мураббийлик фаолияти менга 10 йил бўлиб туюлган бўларди. Шундай экан, бу мени ўзига жалб қилмайди", — деди Ибрагимович.
Златан Ибрагимович футболчилик фаолияти давомида 827та ўйинда майдонга тушиб, 496та гол ва 202та ассист қайд этди. Швед айни дамда "Милан"да раҳбар маслаҳатчиси лавозимида ишламоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар