

Олдинроқ, футболчининг агенти Мино Райола Италия клуби билан музокара ўтказишга тайёрлигини айтган эди.
Агар Ибрагимович "Милан"га ўтса, у захира футболчиси бўлади, шу сабабли форвард таклиф ҳақида ўйлаш учун вақт олган.
Ибрагимович 2010-2012 йилларда "Милан" шарафини ҳимоя қилган. У россонерлар сафида 85та учрашувда майдонга тушиб, 56та гол урган. Жорий мавсум 37 ёшли ҳужумчи MLSнинг 25та ўйинида иштирок этиб, 21та гол урди.



