Ибрагимович “Антивирус”ни ўйнайди!
08 апр 2021 20:40
Янгиликлар
Ибрагимович “Антивирус”ни ўйнайди!
“Милан” форварди Златан Ибрагимович “Астерикс ва Обеликснинг саргузаштлари” ҳақидаги янги фильмда суратга тушади.
Бу ҳақда "Sport Mediaset" хабар бермоқда. Манбага кўра, швед кинодаги дебютида римлик легионер "Антивирус" ролини гавдалантиради.

Аввалроқ, “Астерикс ва Обеликс Олимпия ўйинларида” (2008) фильмида Зинедин Зидан кичик эпизодик ролни ўйнаганди.
Маълумот ўрнида, “Астерикс ва Обеликснинг саргузаштлари” ҳақидаги янги фильмни суратга олиш ишлари 2020 йил бошланиши режалаштирилганди. Бироқ коронавирус пандемияси туфайли иш жараёни 2021 йилга қолдирилган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!
The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди
"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди
Фикрлар