Ҳусниддин Ғофуров: “Насаф”га қарши баҳсда терма жамоадаги йиғинлар ўз фойдасини берди”

Narzulla Saydullayev
22 май 2016, 08:42
Ўзбекистон Кубоги нимчорак финал жавоб ўйини доирасидаги “Насаф”-“Нефтчи” баҳсидан сўнг меҳмонлар вакили Ҳусниддин Ғофуров ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Эслатиб ўтамиз, 19 ёшли Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзоси мазкур беллашувда ўз дебютини нишонлади.

- “Нефтчи” сафидаги биринчи ўйинимда бироз хаяжон юзага келди. Бироқ барчаси тез ўтиб кетди. Очиғи, “Насаф” каби кучли рақибга қарши қийин кечган баҳсда терма жамоадаги тажрибаларим асқотди. Термадаги мураббийларимиз ҳимоячи нафақат ҳимояланишда балки ҳужум ташкил қилинишида ҳам мухим рол ўйнашини ҳақида кўп кўрсатма беришарди. Бугун имкон қадар терма йиғинлари пайтида йиққан тажрибаларимдан унумли фойдаланишга ҳаракат қилдим. Жамоамиздаги тажрибали футболчилар хар доим ёшлар қўллашади. Энди кейинги баҳсларда ҳам асосий таркибда майдонга тушиб, жамоамиз шарафини муносиб ҳимоя қилишга ҳаракат қиламан, - деди Ғофуров.

Эслатиб ўтамиз, “Нефтчи” жамоаси 19 ёшли марказий ҳимоячини янги мавсум олдидан Ғузорнинг “Шўртан” клубидан харид қилган эди.

“Нефтчи” матбуот хизмати


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia