Ҳусниддин Ғофуров гол уриб жамоасига ғалаба келтирди

Narzulla Saydullayev
13 дек 2015
Сербия олий лигасида тўп тепаётган ҳамюртимиз Ҳусниддин Ғофуровнинг “Явор” клуби 21-турда сафарда ғалаба қозонди.

Иваницаликлар кеча “ОФК Белград” меҳмони бўлиб 1:0 ҳисобида муваффақиятга эришишди.

Қувонарлиси “Явор Иваница” жамоаси сафида ягона голни 72-дақиқада айнан Ғофуров урди. Ўзбекистонлик футболчининг ушбу мавсумда урган голлари сони 4тага етди. “Явор” 30 очко билан турнир жадвалида 7-ўринда бормоқда. 

"ОФК Белград" - "Явор" 0:1

Гол: Ҳусниддин Ғофуров 72



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia