"Рубин" машғулотлари давом этмоқда, таркибга ПРО-Лига клубларидан футболчилар келиб қўшилишди

Alisher
11 фев 2021
Явор Наджафалиев бош мураббийлигидаги "Рубин" клуби Биринчи лига янги мавсумига қизғин ҳозирлик кўрмоқда.

Айни дамда "Зомин"дан Шерзод Жалилов, "Нефтчи"дан Муҳаммадазиз Обиджонов,  "Динамо"дан Шоҳрух Раимов, "Истиқлол"дан Тимур Усмонов, Абдулбори Воситжонов, Абдулвосит Воситжоновлар, шунингдек тажрибали футболчилар Алишер Азизов, Обид Хакимовлар жамоа машғулотларида иштирок этмоқдалар. Юқоридаги футболчилар клуб мураббийлар штабида ижобий таасурот қолдирса, улар билан шартнома имзоланади. Клуб машғулотлари Қибрайдаги "Геофизика" майдонида бўлиб ўтмоқда.

Маълумот учун, "Рубин" 14-февраль куни Бухоронинг "Бухоро" клубига қарши назорат учрашувини ўтказади.


AlisherМуаллиф
Манба: championat.asia