Сербия. "Явор"да дуранг, Ҳусниддин Ғофуровдан гол

Narzulla Saydullayev
31 июл 2016
Сербия Суперлигасида 2-тур ўйинлари бошланди.

Ҳамюртимиз Ҳусниддин Ғофуров тўп тепаётган "Явор" клуби ўз уйида "Нови Пазар"ни қабул қилди.

Учрашувда 1:1 ҳисоби қайд этилди. "Явор" сафида ягона голни Ҳусниддин Ғофуров урди. "Явор" дастлабки икки турда 2 очко тўплади. Клуб навбатдаги баҳсни 6 август куни сафарда "Бачка Баланка" клубига қарши ўтказади.

"Явор" - "Нови Пазар" 1:1
Голлар:
Ҳусниддин Ғофуров 68 - Тинтор 76


Сербия Суперлигаси. Мусобақа жадвали


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia