

Эътиборга молик томони, улар орасидан "Насаф" ҳимоячиси Ҳусниддин Алиқулов ҳам жой олган. "Аждарлар" мудофаа вакили 31 та ҳаводаги курашда ғалаба қозонган (гуруҳ босқичида барча ҳимоячилар орасида энг яхши натижа), шунингдек, 39 та яккакурашда устун келган (гуруҳ босқичида барча ҳимоячилар орасида 2-энг яхши натижа).
Мазкур рўйхатга Ареф Агаси (Фулад), Педро Энрике (Сейлор Сити), Аҳмад Ёсир (Ал Райян), Вере Корбин-Онг (Жохор Дарул Таъзим), Ирфан Фанди (Патум Юнайтед), Даниал Эсмаилифар (Сепаҳон), Хван Джэ Вон (Тэгу ФК) каби футболчилар ҳам киритилган.



