UZ

Сўнгги янгиликлар

11:51"Менга фарқи йўқ": Рафинья ФИФА қарорига хотиржам муносабат билдирди  2 11:24Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Доҳага етиб борди  0 10:46“Ал-Аҳли” - “Андижон” ўйинини ироқлик ҳакамлар бошқаришади  1 10:19Акаки Шулая воҳа жамоасига ўтишга яқин  1 09:48ПСЖ раҳбарияти тарихда ҳали ҳеч ким қилмаган ишни қилмоқчи  3 09:21Аббос Файзуллаев: "2026 йилда кўришгунча"  4 08:55Нури Шаҳин Шомуродов ҳақида фикр билдирди  13 08:27Файзуллаев ва Шомуродов рамзий терма жамоадан жой олишди  6 07:58Элит ОЧЛ. Бугун "Насаф" "Ал Иттиҳод" меҳмони бўлади  9 07:35Sofascore. Супер ўйин кўрсатган Файзуллаев ва Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  10 02:01Италия Суперкубоги. Нереснинг дубли "Наполи"га соврин олиб берди  2 01:27Элит ОЧЛ. Ҳамробеков жамоаси сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди, "Ал Ҳилол" ва "Ал Аҳли" меҳмонда зафар қучишди  1 01:05"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"  21 00:26Ироқ. Шерзод Темировнинг голи "Эрбил"ни мағлубиятдан қутқариб қолди, у 8 та баҳсда 8 та гол урди  6 00:00"Бунёдкор" уч футболчи билан шартномани узайтирди  0

Ҳусановнинг "Манчестер Сити"даги дебюти: хато, ҳаяжон ва трибунадан қарсаклар Янгиликлар

Ҳусановнинг "Манчестер Сити"даги дебюти: хато, ҳаяжон ва трибунадан қарсаклар

Championat.Asia мухбири Николай Егоричев ўзининг Telegram каналида "шаҳарликлар" таркибида Абдуқодир Ҳусанов дебют қилган "Манчестер Сити" - "Челси" ўйини якунлари ҳақида кичик матн чоп этди.

Биринчи тайм Ҳусанов учун юмшоқ қилиб айтганда осон бўлмади. Илк дақиқалар — ақлбовар қилмас ҳаёжон ва тушунтириб бўлмас хато. Абдуқодирнинг ўзи ҳам у ерда нима қилгани ҳақидаги саволга жавоб бера олмаса керак.

Шу билан бирга, "Сити"нинг қандай ўйнагани ҳайрон қолдирмоқда. Аниқроғи, биринчи бўлимнинг дастлабки 15-20 дақиқаси: маъносиз, кам ҳаракат ва кўп хато. Агар Ҳусановнинг хатосини жамоанинг янги ўйинчиси "кемадан балга" тушиб қолгани билан изоҳласак, Гюндоганнинг оддий вазиятлардаги бракларини қандай тушуниш керак?

Умуман олганда, ўйин чалкаш ўтди. Майдон марказисиз, ҳужумдан ҳужумга. Ҳудди "Сити" ва "Челси" эмас, масалан "Брентфорд" ва "Кристал Пэлас" ўйнагандек.



Ҳусановга келсак, худога шукур, хатосидан сўнг тинчланди. Бир неча бор тўпни яхши ҳаракатлантирди, ҳаракат қилди. Агар ўша хато бўлмаганда, унинг ўйинини тўртга баҳолаш мумкин бўларди.

Ҳусанов хатосининг бир қисмига Гвардиола сабабчи эканлиги ҳақида фикрни кўрдим. У жамоада атиги ҳафта олдин келган, ҳали кўникмаган ёш йигитни туширди. Аммо, пўлат шундай мустаҳкамлашади. Ҳудди шундай ҳолат "Ланс"даги илк ўйинда ҳам рўй берганди, илк 15-20 дақиқада ҳаяжонда, сўнгра барчаси озми-кўпми тинчланади.

Ҳусановнинг иккинчи таймда чиққани яхши сигнал. Бу ҳақиқатдан ҳам қийин дебютдан сўнг танаффусда алмаштирилишдан яхшидир. Эътиборлиси, стадион Ҳусановни қарсаклар билан кузатиб қўйди. Ҳаттоки кимдир буни туриб амалга оширди. Ҳа, Гвардиола ҳам у майдондан чиққандан сўнг оталарча қучоқлади.



Ҳозир энг асосийси "совуқ бош"ни сақлаб қолишдир. Ҳусановнинг феълини билган ҳолда, у айнан шундай қилади деб ўйлайман. Ва Абдуқодир жамоа ва мураббийлар штабидан қўллаб-қувватлаш олади деб умид қиламан. Яна айтаман, ўша хато бўлмаганда, дебют нормал бўлди деб айтса бўларди. Бундай хатолар бу даражада кечирилмайди. Қисқа қилиб шундай якун чиқариш мумкин: Бу "Ланс" эмас, бу АПЛ. Бу ердаги футбол бироз бошқача ва имкон қадар тезроқ адаптация қилиш керак.

Қизиқарли факт: Ҳусанов "Ланс" асосий таркибида ўтишдан сўнг илк бор икки ойдан сўнг чиққанди. Шунчаки таққослаш учун. Шундай экан, бир ойдан сўнг унинг ўзини қандай кўрсатишини кўрамиз. Ўшанда илк хулосаларни чиқариш мумкин.

Рейтинг: +47   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика