UZ

Сўнгги янгиликлар

16:14"Барселона" Ҳоландга кўз тикди  0 15:58Футзал. Ўзбекистон - Шарқий Тимор (онлайн натижа)  1 15:47ПСЖ "Олтин тўп"ни топшириш маросимида қатнашмайди. Нима учун?  4 15:25Хет-трик қайд этган легионер, рақибни тор-мор келтирган мураббий, финт билан гол урган футболчи — Суперлигада 22-турнинг энг яхшилари  0 15:03Цигер, Исмоилов, Ғиёсов, Табатадзе, Бегич... Суперлига 22-тур рамзий терма жамоаси  0 14:42Клюйверт Гиннес рекордлар китобига кирди  3 14:16"Арқадағ" вакиллари давлат мукофотига эга бўлди  13 13:49"Андижон" сўнгги сонияларда мағлубиятдан қутулиб қолган "Сўғдиёна" билан баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:23Эшитдик-да! Ўзбекистон МТЖ 9 октябрь куни Тошкентда ўртоқлик ўйини ўтказади  16 13:01U-17 Осиё Кубоги финалида қизил карточка олган Сарсенбаев ЖЧ гуруҳ босқичида Ўзбекистон терма жамоасига ёрдам беролмайди  3 12:40Суперлига. 23-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  3 12:27Эксперт фикри. Диёр Мирзабоев: "Андижон" икки фронтга тайёр эмасдек кўринди, баъзи жамоалар таркиби Суперлига учун етарлича кучлимас"  5 11:55​"Нефтчи" мухлислари қаршисида "Динамо"ни доғда қолдирган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 11:31Аскер Нажафалиев Индонезия Суперлигасида ишлайди  0 11:26Ўзбекистон кубоги ярим финал ўйинларида ишловчи расмийлар билан танишинг  7

"Ҳусанов - ҳақиқий монстр. У "Ланс"да узоқ ушланиб қолмайди. Ташвишланманг, бизда Абдуқодир бор" Янгиликлар

"Ҳусанов - ҳақиқий монстр. У "Ланс"да узоқ ушланиб қолмайди. Ташвишланманг, бизда Абдуқодир бор"

Франциянинг бир йўла иккита сайти Le11 ва Lensois Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳақида материал тайёрлашди.

Сизлар учун энг асосий жойларини таржима қилдик.

Абдуқодир Ҳусанов "Ланс" асосий ҳимоячисига айланиб бормоқда. Мураббийлар штаби ва жамоадошлари унинг ўйинларидан хурсанд эканликларини яширишмаяпти.

Ёзги трансфер ойнаси сўнгги кунларида Кевин Дансо "Рома"га ўтаётгани маълум бўлди. Аммо Дансонинг юрагида муаммолар аниқлангач бу трансфер амалга ошмай қолди. Дансо "Ланс"га қайтди, аммо у дастлаб даволаниши лозим.



Ўшанда "Ланс" клуби спорт координатори Жан-Луи Лека шундай деганди: "Ташвишланманг, бизда Ҳусанов бор. У тайёр". Лека адашмаганди.




"Абдуқодирнинг потенциали жуда катта. Ҳозир ўйин амалиётига эга бўлаётгани ўзи учун ҳам, биз учун ҳам жуда фойдали", - деди "Ланс" бош мураббийи Уилл Стилл "Ницца"га қарши ўйиндан сўнг. Ўша ўйинда Ҳусанов энг яхши футболчи бўлди.


"Ҳусанов ҳайрон қолдирмоқда. У ёш, аммо шунга қарамай профессионал даражада жуда кўплаб ўйинлар ўтказишга улгурди ва бу ўйинларнинг кўпида жуда яхши ҳаракат қилди, - деди "Ланс" ярим ҳимоячиси Адриен Томассон. - Унинг ривожланаётганини кўриб турибмиз, машғулотларда жуда яхши ишламоқда ва борини бермоқда. Яширмайман: тўп учун курашда ундан узоқроқда бўлишга ҳаракат қиламан".


"Ланс" бош мураббийи Уилл Стилл: "Абдуқодир хотиржам, кучли ва юқори тезликка эга. Ҳа, у французчада яхши гапира олмайди, аммо бу унга халал бераётгани йўқ".


"Ланс" ярим ҳимоячиси Адриен Томассон: "Ҳусанов - жуда очиқкўнгил йигит. У билан гаплашиш қийин, бу рост. Французчада баъзи гаплар ва сўзларни билади холос. Майдон ташқарисида баъзида булар етарли бўлмайди. Аммо у футбол лексикасини жуда яхши билади, бу энг муҳими. Майдонда барчасини тушунади. У французча ўрганмоқда, шу сабаб кундан-кунга яхши гапирмоқда".


"Ҳусановнинг энг яқин дўсти - эквадорлик Жоаннер Чавес. Ҳалигача улар қандай гаплашишларига тушунмайман!" - тан олди Уилл Стилл.


"Ланс" дарвозабони Брис Самба: "Ҳусанов - ҳақиқий монстр. У майдонда қилаётган ишлари... Баъзида мени қўрқитади. У атиги 20 ёшдалигини унутманглар. Абдуқодир "Ланс"да узоқ ушланиб қолмайди деб ўйлайман".

Рейтинг: +53   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика