Расман: 31 ёшли мутахассис "Ланс" устозига айланди
10 июн 2024 17:05
Янгиликлар
Бу ҳақда Франция клуби матбуот хизмати хабар берди.
31 ёшли мутахассис билан 3 йиллик шартнома имзоланди.
Стилл 2022 йил октябрь ойида "Реймс" бош мураббийи бўлганди. Ўшанда "Реймс" УEФА Про лицензиясига эга бўлмагани учун бу мутахассис жамоани бошқараётган ҳар бир ўйин учун 25 минг евро жарима тўлашга мажбур бўлиб келди. Стилл тайинланганидан кейин жамоа кетма-кет 14 ўйинни мағлубиятсиз давом эттирди (барча турнирларда). 2024 йилнинг 2 майида Стилл "Реймс" бош мураббийлигидан бўшатилди.
"Ланс" ўтган мавсум якунида Франция чемпионатида 7-ўринни эгаллади, бу Конференция Лигасида иштирок этиш ҳуқуқини беради.
Аввалроқ Championat.asia сайти биринчилардан бўлиб Стиллнинг "Ланс" бош мураббийи бўлаётгани ҳақида хабар берган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
10 ўйинда 12 гол: Роналду яққол тўпурар
Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?
Нималар қиляпсан, "Астон Вилла"?! Эмери жамоаси "Челси" майдонида ҳам ғалабага эришди
"Аркадаг" кетма-кет учинчи марта Туркманистон Кубогини қўлга киритди
Фикрлар