"Ланс" собиқ бош мураббийи Уилл Стилл Англия клубига бош мураббий этиб тайинланди
25 май 19:54
Янгиликлар
"Ланс" собиқ бош мураббийи Уилл Стилл Англия клубига бош мураббий этиб тайинланди
"Саутгемптон" бош мураббийликка Уилл Стиллни тайинлади.
Аввалроқ, клуб ва 32 ёшли мутахассис 3 йиллик шартнома имзолаши ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Жорий мавсум якунларига кўра, "Саутгемптон" Чемпионшипга равона бўлди. Ҳозирда клуб АПЛ турнир жадвалида 37 ўйинда 12 очко жамғариб, 20-ўринни эгаллаб турибди.
Айни пайтда жамоа бош мураббийи вазифасини Саймон Раск бажармоқда. Апрель ойида клуб мураббий Иван Юрични истеъфога чиқарганини эълон қилди.
Уилл Стилл "Ланс"ни 2024 йилнинг июлидан буён бошқариб келаётганди. Клуб бу мавсумда Лига 1да 8-ўринни эгаллади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар