UZ

Сўнгги янгиликлар

02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  2 02:52АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб қила олмади  14 01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  7 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  6 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  3 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  1 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  1 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  2 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  13 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  6

Ҳожимат Эркинов: "Спартак" билан ўйинда фақат ғалаба қозонишни ўйлаяпмиз" Янгиликлар

Ҳожимат Эркинов: "Спартак" билан ўйинда фақат ғалаба қозонишни ўйлаяпмиз"

Хабарингиз бор, "Пахтакор" жамоаси бугун БААдаги йиғин доирасидаги иккинчи ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Ушбу ўйинда рақиб Москванинг "Спартак" жамоаси бўлади. Учрашув олдидан "шерлар"нинг иқтидорли ёш футболчиси Ҳожимат Эркиновнинг фикрлари билан қизиқдик. 

"Йиғинни кўнгилдагидек давом эттирмоқдамиз. Биринчи баҳс Россия чемпиони "Зенит"га қарши бўлиб ўтди. Секин-аста спорт формасига кириб боряпмиз."Спартак" билан ўйинга яхши тайёргарлик кўрдик. Кунига икки маҳалдан машғулотлар олиб борилмоқда, шу орқали жисмоний ҳолатимизни яхшилаб боришга ҳаракат қилмоқдамиз, дея оламан. 

Хориж жамоаларидан таклиф? Тўғрисини айтсам, билмадим. Бу ҳақида фақат "Пахтакор" раҳбарияти билиши мумкин. 

"Спартак"га қарши муносиб тўп тепиб, ғалаба қозонишни хоҳламоқдамиз. Мураббийлар ўйинда ишончли тарзда ҳаракат қилиб, спорт формамизни янада юқори даражага олиб чиқишимизни таъкидлашди. 

Ўз позициямдаги рақобат ҳақида фикр билдирсам - кучли рақобат доим ўсиш учун хизмат қилади. Бундан қўрқиш керак эмас. Қўрқсам ютқазиб қўяман", - деди Эркинов.




Реклама




Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика