Ҳожимат Эркинов: "Машинани акамга совға қилдим, чунки футболга кириб келишимда уларнинг ҳиссалари катта"

Sherzod Nurmatov
17 июн 2025, 13:58
Ўзбекистон терма жамоаси ва "Ал Ваҳда" клуби вингери Ҳожимат Эркинов Championat.asia сайтига интервью берди.

- Терма жамоа билан ЖЧ йўлланмасини ҳал қилдингиз. Мана энди бироз танаффус юзага келган. Бўш вақтингизни қандай ўтказяпсиз?

- Ҳозирги танаффусни фаол ўтказмоқдамиз. Вақтим кўчадаги юмушлар, тренажёр зали ва теннис ўйнаш билан ўтмоқда.

- Миллий жамоа аъзоларига BYD Champion машинаси совға қилинди. Уни кимдир ота-онасига, кимдир укасига, кимдир жиянига совға қилди. Сиз машинани нима қилдингиз?

- Мен акамга совға қилдим, чунки футболга кириб келишимда акамнинг жуда катта ҳиссалари бор. 

- Биламизки, сиз сўнгги вақтларда "Ал Ваҳда" таркибида асосан захирадан майдонга тушаётгандингиз. Ҳожимат Эркиновни келаси мавсум ҳам бу жамоа сафида кўрамизми?

- Ҳозирча аниқ билмайман. БААнинг 2-3 та жамоаси билан музокаралар кетмоқда, жумладан, "Ал Ваҳда" билан ҳам. Ҳаммасини вақт кўрсатади. 

- Ҳожимат Эркиновни 5 йилдан кейин қайси жамоада кўрамиз?

- Соғ-саломат бўлсак, ўша пайт балки Европада, балки Осиёда. Насиб, ўшанда биламиз.

- Қизиқарли савол: Криштиану Роналду билан 1 соат суҳбатлашиш ёки Лионель Месси билан 1 та ўйинда бир жамоада ҳаракат қилиш. Қайси вариантни танлаган бўлардингиз?

- Криштиану Роналду билан 1 соат суҳбатлашиш.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Championat.asia