UZ

Сўнгги янгиликлар

23:13Норвегия Жаҳон чемпионатига чиққанини Осло марказида нишонлади  1 23:08Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди  333 22:46Рафинья "Барселона" машғулотларига қайтди  0 22:25Ислом Исмоилов бутсалар ҳақида: "Бугун ўйин давомида ярим жамоа оёғида туролмади. Бу эътибордан четда қолдириладиган нарса эмас"  10 21:56Ислом Исмоилов: "Провокацияга учмасликни юз марта эмас, минг марта тушунтиргандик. Шу сабабли унга танбеҳ бердим. Ҳозир ҳаммаси яхши"  28 21:39U-17 Жаҳон чемпионати. Португалия ва Буркина Фасо чорак финалга чиқди. Бразилия ирода кўрсатиб, Францияни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди  2 20:59Криштиану Роналду Дональд Трамп билан учрашади  6 20:33Асилбек Алиев Осиё кубогига борса, бир нечта ўйинни ўтказиб юборади  27 19:25U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади  405 19:13Рейндерс: "Мен ЖЧ-2022ни диванда томоша қилганман. Бу сафар бутунлай бошқача бўлиши аниқ"  0 18:48Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Хитой билан муроса кўчасини танлади  7 18:20U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/4 финалга чиқса, тўпурарларимиздан бири майдонга туша олмайди  8 18:04Расмий хабар: "Андижон" Максим Шацких билан хайрлашди  41 17:33Трамп: "ЖЧ-2026 мисли кўрилмаган даражада муваффақиятли ўтиши учун барча нарсани ишга солиш ҳақида кўрсатма бердим"  1 16:55Украиналик сўконғич мураббий қирғиз клубидан бўшатилди  5

Ҳиндистон термаси сардори Сунил Четри: "Ўзбекистон билан ўйинда яна кўп нарсани ўрганишимиз кераклини англадик" Янгиликлар

Ҳиндистон термаси сардори Сунил Четри: "Ўзбекистон билан ўйинда яна кўп нарсани ўрганишимиз кераклини англадик"

Осиё кубоги иккинчи турида Ўзбекистондан йирик мағлубиятни қабул қилиб олган Ҳиндистон терма жамоаси сардори Сунил Четри учрашув ҳақидаги фикрларини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон термаси кеча Ҳиндистонни 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратганди. Ҳиндистонликлар сардори, 39 ёшли Сунил Четри ўйиндан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Охирги беш йилда Ҳиндистон катта ўсишга эришди. Бироқ, Ўзбекистонга қарши ўйинда яна кўп нарса ўрганишимиз кераклигини англадик. Катта жамоаларга қарши ўйинларда кўпинча шундай бўлади. Австралия ва Ўзбекистон каби терма жамоаларга тўқнаш келиш осон бўлмайди.

Бу ўйиндан яхши жиҳатларни кўрадиган бўлсак, жамоадошларим ўзларида бор барча кучни ўйинга ташлашди. Биринчи бўлимдаги қўпол хатолар жуда қимматга тушди. Ўйинни анализ қилиб, айнан қайси нуқталарда суст ҳаракат қилганимизни аниқлаб олишимиз лозим", -деди Сунил Четри.

Маълумот учун, Ўзбекистон терма жамоаси учинчи тур ўйинини Австралияга қарши ўтказади. Бу учрашув 23 январь куни, Тошкент вақти билан соат 16:30да старт олади.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика