UZ

Сўнгги янгиликлар

13:00"Челси" Мареска истагандек ўйин кўрсата олди, "Барселона" эса ўзига ўхшамаяпти. Каталонияликларнинг "Стэмфорд Бридж"даги мағлубияти ҳақида  1 12:50Икром Алибоев: "Ўтган йили шунчалик умидсиз эдимки, футболга қандай қайтиш ҳаёлида юрдим"  6 12:43Илк бор Суперлига баҳсини аёл ҳакамлар жамоаси бошқаради  4 12:20Энцо Мареска: "Челси" 11га 11да ҳам яхши ўйнади. "Барса" тўпсиз ўзини яхши ҳис қилмайди"  11 11:36"Барселона" "Челси"га қарши сўнгги 10та ўйинда фақат бир марта ғалаба қозонган  14 10:55"Шўртан" ҳимоячисига Суперлиганинг икки клубидан қизиқиш бор  0 10:29Суперлиганинг сўнгги турида ишловчи ҳакамлар маълум. Илк бор аёл ҳакам учрашувнинг бош ҳаками бўлади  3 10:08Эрон жамоаси Суперлиганинг энг яхши футболчиларидан бирини сотиб олиши мумкин  4 09:20"Челси"дан учралган йирик мағлубиятдан сўнг "Барселона" устози нималар деди?  15 08:52Элит ОЧЛ. 5-турдан сўнг иккита жамоа плей-офф йўлланмасини нақд қилди + турнир жадвали  15 08:26Гвардиола: "Мен ҳаддан ташқари ошириб юбордим"  10 08:00Sofascore. Ҳусанов кечаги баҳс учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  11 07:33ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" Туркманистон чемпионига қарши майдонга тушади  10 03:22ЕЧЛ. "Боруссия"да йирик, "Ювентус"да қийин ғалаба. "Ньюкасл" ютқазди ва бошқа натижалар  2 02:55ЕЧЛ. Учта голи ҳисобланмаган "Челси" 10 киши қолган "Барселона"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  128

Ҳар тўрт йилда бир марта топшириладиган жаҳон кубоги заводда қайта ишланади... Ғолиб мамлакатга машҳур кубокнинг нусхаси берилади Янгиликлар

Ҳар тўрт йилда бир марта топшириладиган жаҳон кубоги заводда қайта ишланади... Ғолиб мамлакатга машҳур кубокнинг нусхаси берилади

Италия жорий йил жаҳон чемпионатида иштирок этмаслиги мумкин, аммо ушбу кубокда италияликларнинг қўли борлигига кафолат бериш мумкин.

Бунинг сабаби 18 каратли олтин соврин Милан яқинидаги Падерно Дугнано шаҳрида, кубок ва медаллар ишлаб чиқарадиган Бертони томонидан қайта ишланади.

Ҳар тўрт йилда завод ишчиларига ғолиб жамоанинг футбол федерациясига тақдим этиладиган кубокнинг мис нусхасини яратиш вазифаси юклатилган.

Тахминан 36,8 сантиметр баландликда ва 6,1 килограмм оғирликдаги асл нусха рассом Силвио Газзанига томонидан 1971 йилда яратилган ва 1974 йилги Жаҳон чемпионати ғолиби — Германия термасига тақдим этилган.

ФИФАга тегишли бўлган ушбу кубок жаҳон чемпионати финалида ғолиб чиққан жамоага кубокка мамлакат номи ўйиб ёзилганидан сўнг топширилади.

Аммо кубок тақдимотидан сўнг у Бертонига қайтарилади, уста кубокни ФИФАга қайтаришдан олдин уни қайта кўздан кечириши лозим, сўнгра у навбатдаги Жаҳон чемпионатига қадар ФИФА музейида сақланади.

Финалдан кейинги тантана пайтида кубок ўйинчилар орқали қўлдан-қўлга ўтиши эвазига зарарланиши мумкин. Шу боис Бертони уни асл ҳолатига қайтариши талаб этилади.

Аммо Бертони Жаҳон чемпионати кубогининг нусхасини қандай олади?

Биринчидан, унинг мисдан тайёрланадиган асоси заводда тайёрланади. Металл суюқлик махсус контенир ичига қуйилади (яъни, ҳақиқий жаҳон кубогининг шакли ва дизайни умумлашган қолипга).

Шундан сўнг, ортиқча метал махсус қурилма ёрдамида кесиб ташланади.

Кейин эса инсон элементи ёрдамга келади. Кичик иш қуроли билан қўлда ишлов бериш кубокдаги керакли тасвирларни янада аниқроқ ҳосил қилишда ёрдам беради.

Бу жараёнда кўпроқ сайқаллаш талаб этилади, шу боис мукаммал кўринишга эга бўлиш учун машиналар ёрдамида ҳам ишлов берилади.

Кейин эса кубок тозалаш бўлимга етиб боради ва унга тилла суви югуртирилади.

Шундан сўнг, у дистилланган сувда тозаланади, бу эса унга янада ёрқин тус беради.

Кубок қуритилгач, яна бир марта тозалаш ишлари амалга оширилади ва Жаҳон чемпионатининг сўнгги кунида майдонда пайдо бўлишга шай ҳолатда бўлгунга қадар сўнгги марта текширилади.

Ушбу жараёнларнинг барчаси тахминан уч ой давом этади.

Бертони жаҳон чемпионати кубогига сайқал бериш билан бир қаторда ғолиблар учун олтин медалларни тайёрлаш учун ҳам жавобгар ҳисобланади.

Унинг ишчи жамоаси бутун мавсум давомида банд бўлиб, йил давомида бошқа йирик совринларни ҳам тайёрлаши талаб этилади.

Улар Чемпионлар лигаси, Европа лигаси ва ҳаттоки Суперкубок совринларининг нусхаларини яратадилар.

Аммо жаҳон чемпионати яқинлашганда Бертони ниҳоятда банд бўлади.

Биз бугун кўраётган ҳақиқий жаҳон чемпионати кубоги 1974 йил Германияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионати учун яратилган.

Газзанига ушбу ўзига хос танловда ютиб чиқиши учун бошқа ҳайкалтарошлар томонидан тайёрланган 53 та лойиҳа билан кураш олиб борган.


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика