UZ

Сўнгги янгиликлар

14:04Хаби Алонсо: "Ҳар қандай жамоада энг муҳими – футболчилар"  0 13:00"Челси" Мареска истагандек ўйин кўрсата олди, "Барселона" эса ўзига ўхшамаяпти. Каталонияликларнинг "Стэмфорд Бридж"даги мағлубияти ҳақида  1 12:50Икром Алибоев: "Ўтган йили шунчалик умидсиз эдимки, футболга қандай қайтиш ҳаёлида юрдим"  7 12:43Илк бор Суперлига баҳсини аёл ҳакамлар жамоаси бошқаради  5 12:20Энцо Мареска: "Челси" 11га 11да ҳам яхши ўйнади. "Барса" тўпсиз ўзини яхши ҳис қилмайди"  12 11:36"Барселона" "Челси"га қарши сўнгги 10та ўйинда фақат бир марта ғалаба қозонган  15 10:55"Шўртан" ҳимоячисига Суперлиганинг икки клубидан қизиқиш бор  1 10:29Суперлиганинг сўнгги турида ишловчи ҳакамлар маълум. Илк бор аёл ҳакам учрашувнинг бош ҳаками бўлади  3 10:08Эрон жамоаси Суперлиганинг энг яхши футболчиларидан бирини сотиб олиши мумкин  4 09:20"Челси"дан учралган йирик мағлубиятдан сўнг "Барселона" устози нималар деди?  15 08:52Элит ОЧЛ. 5-турдан сўнг иккита жамоа плей-офф йўлланмасини нақд қилди + турнир жадвали  16 08:26Гвардиола: "Мен ҳаддан ташқари ошириб юбордим"  10 08:00Sofascore. Ҳусанов кечаги баҳс учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  11 07:33ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" Туркманистон чемпионига қарши майдонга тушади  10 03:22ЕЧЛ. "Боруссия"да йирик, "Ювентус"да қийин ғалаба. "Ньюкасл" ютқазди ва бошқа натижалар  2

Мундиал-2022. Мухлислар карвони Бокуга етиб борди Янгиликлар

Мундиал-2022. Мухлислар карвони Бокуга етиб борди

Қатар яшил майдонларида бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати стартига саноқли кунлар қолди.

Гарчи терма жамоамиз бу мусобақада иштирок эта олмасада, ўзбекистонлик мухлисларни ўз ичига олган карвон Қатарга йўл олмоқда. Бу дегани Жаҳон чемпионати учрашувларида албатта юртимиз байроғини учратасиз. 


5 ноябрь куни Тошкентдан отланган ишқибозлар гуруҳи Тошкент-Самарқанд - Қозоғистон - Озарбайжон - Эрон- БАА-Саудия Арабистони йўналиши орқали Дохага етиб боришади. 


Ҳамюртларимиз бугун Бокуда бўлиб туришибди. Мухлислар карвони етакчиси Абдураҳмон Фозилов бу борада фикрларини билдириб ўтди. 

-  Юк кемасига автомобилларимизни ортдик. Афсуски, ҳозирда Озарбайжондаги вазиятга кўра сувдан, қуруқликдан одамларнинг кириб келиши мумкин эмас. Фақат катта юк ташийдиган кемаларнинг бошқарувчиларига мумкин экан. Йўловчиларга таъқиқланишини айтишди. Биз охиригача ҳаракат қилдик. Қизиқ ҳолати шуки, автомобилларимизни ортиб, чипталарни олиб бугун аэропортга келганимизда кемаларга чиқиш учун рухсат келди. Лекин ҳаммаси ўтиб кетганди. Бундан фойда йўқ эди. Актауга ўрганиб қолгандик. Бу ердаги ватандошларимиз, дўстларимиз билан кўришдик. Айни пайтда Бокудамиз. 


2018 йил Россияда бўлиб ўтган ҳар тўрт йилликнинг нуфузли мусобақасига ҳам бир қанча ишқибозлар автомобилда йўл олганди. Мухлисларимизнинг кундалик жараёнлари, сафар таассуротларини кейинги мақолаларимизда яна батафсил тўхталиб ўтамиз. 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика