Ҳамидулло Абдуҳамидов: "Ўйлайманки, барчаси ортда қолди. "Дўстлик" сафдан чиққани йўқ"

Iskandarov Abdulaziz
24 май 2024
Тошкентнинг "Дўстлик" жамоаси Про лиганинг 9-турига келиб мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди.

"Олимпик Мобиуз" рақиблик қилган ўйинда Алексей Евстафеев шогирдлари 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. 3 очко келтирган голга Ҳамидулло Абдуҳамидов муаллифлик қилди. Учрашувдан сўнг унинг фикрлари билан қизиқдик. 

"8 та ўйиндан бери мағлубиятли серия қайд этиб келаётгандик. Мавсумдаги биринчи ютуқ ҳиссиёти бошқача албатта. Мухлисларни, клубдаги барчани қўлга киритилган 3 очко билан табриклайман. Юзимиз ёруғ бўлди. Муҳми ғалабага ҳисс қўшганимдан хурсандман. Давомли бўлсин деб қоламан. 

Ўйинга келсак, биринчи даврада жисмоний томонлама оқсагандик. Кейинчалик формага кириб олдик. Янги жамоа эканлигимиз учун вақт керак эди. Ўйлайманки, барчаси ортда қолди. "Дўстлик" курашдан чиққани йўқ. Қолаверса, мураббийимиз тажрибали. Ўз вақтида ўсмирлар терма жамоасини Жаҳон чемпионатига олиб чиққан. Улар жамоани яхши тайёрлашди",- дейди Ҳамидулло Абдуҳамидов.


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia