UZ

Сўнгги янгиликлар

07:35“Андижон“ легионер дарвозабон билан шартнома тузди  0 07:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" - ПСЖ 3:0  1 02:13"Челси" - жаҳон чемпиони!  157 01:45U-20 Жаҳон чемпионатини биргаликда қабул қиламиз. Бу қандай бўлади?  0 00:35"Бавария" "Челси" футболчисига қизиқмоқда  1 23:40"Арсенал" ва "Спортинг" Гёкереш бўйича келишувга эришишга яқин  5 22:21"Ливерпуль" ўртоқлик ўйинида "Престон Норт Энд"ни мағлуб этди  1 21:56Терма жамоадаги муҳит, аёллар футболининг ривожи, Англиядан олинган таклиф ва 23 йиллик танаффусдан сўнг қўлга киритилган Осиё кубоги йўлланмаси ҳақида — Оминахон Валиханова  1 21:30МЮ 65 млн фунтлик трансферни амалга ошириши мумкин  0 20:40"Барселона" даъвогарлик қилаётган Рэшфорд Саудия Арабистонидан ажойиб таклифни рад этди  5 19:57"Бавария" "Арсенал" вингерига қизиқиш билдирмоқда  0 19:12"Реал" Родригонинг нархини маълум қилди  15 18:20Роберто Фирмино фаолиятини Осиёнинг бошқа мамлакатида давом эттиради  3 17:43Эндрик "Реал"дан ижарага кетмоқчи эмас  4 16:5840 ёшли Касорла "Овьедо" билан шартномасини 2025/26 йилги мавсумгача узайтирди. Клуб Ла Лигага қайтди  0

Ҳамиджон Актамов: “Қуръадан кўнглим тўлди” Янгиликлар

Ҳамиджон Актамов: “Қуръадан кўнглим тўлди”

Кеча ЎФФда олий лига-2016га қуръа ташлаш маросими якунига етгач, “Қизилқум” менежери Ҳамиджон Акматовни суҳбатга чорладик.

- Ҳамиджон Ғуломович, бўлиб ўтган қуръа ҳақида фикрингизни билмоқчи эдик. Айтингчи бошқарувингиздаги “Қизилқум” учун қуръа қандай келди?
- Менимча ҳаммаси кўнгилдагидек. Биринчи турни ўз майдонимизда, ўтказадиган бўлдик. Ўйлайманки чемпионатнинг бошланиши биз учун қулай бўлди. Шу боис қониқдим дея оламан.  

- Қуръадан олдин чемпионатнинг илк турини сафарда ўтказишни истаганмидингиз ёки аксинча?
- Йўқ, илк турни ўз майдонимизда бўлишини хоҳлагандим. Чунки “Ёшлар спорт мажмуаси” стадионида бу йил иккинчи даврада таъмирлаш ишлари бўлгани сабабли ўйнамадик. Мухлислар мазкур стадионимизда ўйнашимизни кутиб қолишди. Ўйлайманки янги мавсумга стадионимиз ва майдоннинг холати тайёр бўлиб қолади.  

- “Қизилқум”нинг янги мавсумга тайёргарлик режаси тузиб чиқилганми?
- Ҳа. Биринчи йиғинни 15 декабрь кунидан бошлагандик. 22 куни йигитларга дам берамиз. 24 куни эса футболчиларни Тошкентда тиббий кўрикдан ўтказилади. Янги йил байрами муносабати билан йигитларга бироз дам берган холда, январнинг 3-4 кунидан бошлаб эса иккинчи босқич йиғинига киришамиз. Қисқача айтганда янги мавсумга асосан Тошкент-Навоий йўналиши бўйича тайёргарлик кўрилади.  


- Бу йил жамоангиз хорижда ҳам йиғин ўтказиб қайтганди. 2016 йил ҳам “Қизилқум” четда машғулот ўтказиб қайтадими?
- Ҳа, февраль ойининг иккинчи ярмида БААда йиғин ташкил этишни мўлжаллаб турибмиз.

- Мураббийлар штабида ўзгариш бўладими?
- Йўқ, бу йилги штаб сақланиб қолади ва унга қўшимча қилинмайди. Менга маҳаллий мураббийлар Юрий Лукин ва Акмал Холиқов яқиндан ёрдам беришда давом этади. Четдан бошқа мутахассисни таклиф этиш режамизда йўқ.

- Таркибда қандай ўзгаришларни кўришимиз мумкин?
- Асосий таркибнинг ўзагини сақлаб қолишга харакат қиляпмиз. Бу борада ортиқча муаммо йўқ деярли. Айрим ўйинчилар билан хайрлашишга қарор қилдик. Алимов, Клишин, Абдураҳмонов. Шунингдек Алишер Холиқов билан Асқар Муҳиддиновнинг ҳам шартномаси якунига етган. Йўқотишлар ўрнини муносиб равишда тўлдиришга харакат қиляпмиз. Кўз остимизга олиб қўйган футболчилар йўқ эмас. Бугунги кунга келиб 10 нафар футболчи билан оғзаки равишда келишиб қўйганмиз. Ҳозир сизга уларнинг номларини ошкор этмоқчи эмасман. Олдин расман шартнома имзолаб олайлик, кейин бу ҳақда маълумот берамиз.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика