

- "Иккинчи даврага тайёргарлик давомида олтита ўртоқлик учрашуви ўтказдик. Футболчиларнинг ҳозирги ҳолатидан кўнглим тўқ. Жамоамиз кейинги ўйинларга 100 фоиз тайёр. Қўрқмасдан иккинчи даврани бошлай оламиз",- дейди Ҳамиджон Ғуломович.
Маълумки, "Қизилқум" иккинчи давранинг дастлабки баҳсини 6 август куни ўз майдонида "Пахтакор"га қарши ўтказади. Актамовнинг бу ўйин олдидан фикрлари қуйидагича бўлди:
- "Биз "Пахтакор" билан бўладиган ўйинга тайёрмиз. Фақат ғалабани кўзлаб майдонга тушамиз. Расмий ўйинлар бўлмаётган пайтда ўзим ҳам бироз зерикиб қолгандим. Мана энди асосий кураш бошланяпти. Мен жамоамга ишонаман".



