Ҳамиджон Актамов: "Қизил карточка? Бу ҳакамларнинг қарори"

Narzulla Saydullayev
2 апр 2016
"Қизилқум" менежери Ҳамиджон Актамов "Олмалиқ"қа қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.

"Ўйин бўйича биз "Олмалиқ"ни ўргангандик. Баҳсни битта ҳужумчи билан бошладик. Кейин эса иккинчи ҳужумчи - Шевченкони майдонга туширдик. У ўз ўрнида жамоага ёрдам берди ва мухлисларни хурсанд қилди. 

-Энди навбатдаги учрашув "Обод"га қарши бўлади...

-Кейинги ўйин "Обод"га қарши бўлади. Насиб қилса Тошкентга ғалаба учун борамиз.

-Собир Усмонхўжаев анчадан бери майдонга тушмаётганди. Уни бугун майдонга туширдингиз. Футболчи ўзига билдирилган ишончни оқлай олдими?

-Собир Усмонхўжаев ишончларимизни оқлай олди ва бехато ҳаракат қилди. У жароҳат олди. 

-Ўйиндаги қизил карточка ҳақида нима дея оласиз?

-Қизил карточка? Бу ҳакамларнинг қарори. Мен ўз ишимни қиламан, ҳакам майдонда ўз вазифасини бажаради. 

-Жамоани жиддий ўйинлар кутиб турибди. Энди тайёргарликлар қандай бўлади? Йўқотишлар йўқми?

-Таркибда йўқотишлар йўқ. Шу темпда давом этишга ҳаракат қиламиз. Ҳали чемпионат тугагани йўқ.

Ўз майдонимиздаги иккинчи ўйинни ўтказдик. Бизни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга раҳмат айтмоқчиман. Улар бизга катта ёрдам беришди", - дея ўз фикрларини якунлади мезбонлар устози.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia