Ҳамиджон Актамов: "Ҳамма шароит бор, футболчиларга яна нима қилиб бериш керак билмадим?"

Narzulla Saydullayev
21 ноя 2021
Суперлиганинг 25-туридан ўрин олган "Машъал" - "Қизилқум" (2:1) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Ҳамиджон Актамов ўз фикрларини билдирди.

"Бугун "Машъал" учун ҳам, биз учун ҳам муҳим эди. Биринчи таймда яхши ўйнаб тургандик, иккинчи таймда нимадир ўхшамади. Ҳамма шароит бор, футболчиларга яна нима қилиб бериш керак билмадим? Балки битта таркиб бутун мавсум давомида ўйнагани учун чарчаб қолишдими, билмадим. Мухлислардан узр сўрайман", - деб гапни қисқа қилди Ҳамиджон Актамов.






Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia