UZ

Сўнгги янгиликлар

17:25Эмилиано Мартинеснинг хизматлари "Барселона" ва МЮга таклиф қилинди  0 16:57BBC канали Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳаракатларини танқид қилган Линекерни ишдан бўшатмоқчи  4 16:30Чемпионликни бой берган "Аякс" бош мураббийи истеъфога чиқди  1 16:03"Манчестер Сити" Украина терма жамоаси ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда  0 15:34Роналду яқин орада фаолиятини тугатиш ниятида эмас  3 15:08Артета: "Арсенал" сўнгги уй ўйинида АПЛни ютишини орзу қилгандим"  4 14:45Breaking! "Манчестер Юнайтед" Матеус Кунья билан шартнома имзолашга яқин!  4 14:27"Лочинлар" "қалдирғочлар"нинг "қанотини қайирган" ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  3 14:18Валерий Седунов вафот этди  1 13:51"Қолишимни кутмагандим". Салоҳ – шартномаси ҳақида  1 13:22"Айнтрахт" Беллингемга кўз тикди  8 12:56"Манчестер Сити" икки футболчи учун 180 млн фунт сарфлайди  18 12:29Камолиддин Тожиев: "Педро Морейра клубдан кетдими? Раҳбариятдан сўраганингиз маъқул"  9 12:26"Насаф"нинг Қўқондаги ғалабали ўйинидан ГАЛЕРЕЯ  0 11:52Криштиану Роналдунинг ўғли финалда дубль қайд этиб, Португалияга ғалаба келтирди  17

Ҳамиджон Актамов: "Буларнинг ҳаммаси ёлғон гаплар. Ким интрига қилаётганини раҳбарият яхши билади" Янгиликлар

Ҳамиджон Актамов: "Буларнинг ҳаммаси ёлғон гаплар. Ким интрига қилаётганини раҳбарият яхши билади"

Куни кеча сайтимизда "Қизилқум"даги вазият яхши эмаслиги ҳақида хабар чиқди.

Унга кўра футболчилар раҳбариятдан мураббийни ўзгартиришни сўраган. Мазкур маълумотдан сўнг аксарият мухлислар орасида Ҳамиджон Актамов ҳақида ҳам гап борганини кўришимиз мумкин. Хўш,  "Қизилқум" собиқ бош мураббийининг бунга қандай алоқаси бор? Барчасига ойдинлик киритиш мақсадида Ҳамиджон Актамовга мурожаат қилдик. 


- Ассалому алейкум. Сайтингизда чиққан хабарда мухлисларнинг хабарини ўқидим. Футболдан чарчаганим учун ишдан кетганман. Ўзим ариза ёзиб илтимос қилиб тарк этдим. Мени ҳеч ким хайдаган эмас. Раҳбарият ким бундай интрига қилаётганини яхши билади. 12 йил узлуксиз ишлаб кучим ҳам қолмади. Бирор маротаба таътилга чиқмаганман. Футболчилар мураббийлардан аразлаб қолиши иш жараёнидаги ҳолат. Вазиятларни сўрадим. Ҳеч қандай келишмовчилик йўқ. Буларнинг ҳаммаси ёлғон гаплар. Исботланмайдиган нарсалар. Футболда кўпчилик ишлашни истайди. Лекин мураббий бўлиб ишлаш жуда оғир. Асаблар, ўйларда юрасиз. Одамни чарчатиб қўяди. Раҳбариятга ариза ёзиб ўзим кетдим.  Клубга ҳеч қандай ҳусуматим йўқ. Қўлимдан келганча ёрдам бераман. Мухлис сифатида кўмак бераман. Ҳозир алоқам йўқ, бирор лавозимда ҳам ишламаяпман. Ўзимни тадбиркорлик соҳамда фаолиятимни олиб бормоқдаман. Тўғри бошқа клублардан, Қирғизистон, Тожикистондан таклифлар бўлди. Аммо футболда ишламоқчи эмасман. Лазаревични ҳам ўз шартномаси, мажбурияти бор. Ҳаммаси ўзи давом эттираверади. Илтимос қилиб интрига қиладиган одатим йўқ. 

Лазаревични раҳбарият таклиф қилган. Овозга қўйилган паллада ман ҳам қўлимни кўтариб овоз берганман. Таклиф қилган одамлар бор. Мен футбол жонкуяриман. Айни пайтда бироз дам олмоқчиман. "Қизилқум"дан ҳам катта шароитлар таклиф қилинган. Тадбиркорлик билан шуғулланяпман. Қўлимда 70-80 та одам ишлайди. Ҳозирча тўхтаб қолган ишларимни қайтадан жонлантиряпман. Одамлардан илтимос қиламан, ортимдан ғийбат қилиб гуноҳга ботишмасин.


Манба: "Қизилқум"да вазият анча чигал, футболчилар мураббийни алмаштиришни сўрашмоқда


Нарзулла Сайдуллаев 

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика