UZ

Сўнгги янгиликлар

02:20Суперлига-2025. Мавсумнинг эсда қоларли лаҳзалари  1 01:56"Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирини сотиб олмоқчи  0 01:24Асосий таркибдан жой ваъда қилинган "Сити" футболчиси жамоани тарк этмоқчи  0 00:51МЮ "Атлетико" футболчисини 30 млн. еврога сотиб олиши мумкин  0 23:45Яхшибоев ва Болтабоев "Андижон"га ўтди  10 23:27"Йилнинг энг яхши ёш футболчиси" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  1 22:44"Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  3 22:11"Нефтчи"дан кетган Левченко Суперлигада "йил мураббийи" совринини қўлга киритди  5 22:06"Реал" ТВ Родригонинг "Жирона" билан ўйинда йиқилиши ҳақида: "Контакт бор — демак, пенальти"  6 21:44Opta ЖЧ-2026да терма жамоаларнинг чемпион бўлиш эҳтимолини ҳисоблаб чиқди, рўйхатда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам бор  8 21:06Мбаппе бир йилда 60 та гол урди, XXI асрда фақат 3 киши ундан яхшироқ натижа қайд этган  8 20:57Баъзи "Реал" ўйинчилари Алонсо услубларига ишонмаяпти. Бошқалар фикрича, муаммо мураббийда эмас  1 19:49"Ливерпуль" "Реал" футболчисини сотиб олишга тайёр  1 19:21Алонсо "Реал"нинг устувор трансфер мақсадини аниқлаб олди  1 18:52"Челси" сардори Жеймс: "Ҳамма нима учун курашаётганимизни кўрмоқда"  2

Ҳамиджон Актамов: "Бизга битта ғалаба керак" Янгиликлар

Ҳамиджон Актамов: "Бизга битта ғалаба керак"

Суперлиганинг 19-туридан ўрин олган "Қизилқум" - АГМК (0:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Ҳамиджон Актамов фикрларини билдирди.




"Жуда яхши ўйин бўлди. Кўп вазиятлар яратдик. Анчадан бери бундай баҳс бўлмаётганди. Чемпионатимиздаги энг кучли жамоага қарши тўп тепдик. АГМК жамоасини жуда ҳам хурмат қиламан. Уларга қараганда бизда кўпроқ имкониятлар юзага келди. Охирги нуқтани қўядиган футболчи етишмади. Дурангни адолатли деб ҳисобламайман-ку, бугун ютишимиз керак эди. Кейинги ўйинларда рақибга омад тилайман",- дейди Ҳамид Актамов. 

- Мавсум якунида "Қизилқум" кучли учликка кира олишига қанчалик ишонасиз? 

- Бизга битта ғалаба керак. Битта учрашувда ютиб олсак ҳаммаси яхши бўлади. Ҳаракат қиламиз. 

- Элгужа Григалашвили ва Георгий Кухианидзени захирага олиниши нима билан боғлиқ? Жароҳати борми?

- Чарчоқ аломатлари бор эди. Иккиси ҳам юқори тезликда ҳаракат қилди. 

- Ўринбосарлар жамоасини кузатиб бораётган бўлсангиз Шаҳзод Туропов деган футболчи асосий таркибга тайёр бўляптими?

- Ҳа, тайёр бўляпти.

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика