UZ

Сўнгги янгиликлар

13:30Германиялик тажрибали мутахассис "Нефтчи"да Исмоиловга кўмаклашади  3 13:10Европанинг энг кўп жисмоний куч талаб қиладиган лигалари  1 12:43Спорт олами юлдузлари Рио Фердинанд, Шакил О'Нил ва Уэйн Грецки ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қилади  2 12:22"Машъал" "Бухоро"ни Қаршида қабул қилади  2 12:09"Қўқон-1912" асосий футболчилари билан битимни узайтирди  0 11:46Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Россияга қарши учрашувлар учун қайдномаси маълум  2 11:43TVCOM'да бугунги ўйинлар: АПЛ ўзбек шарҳида, Италия кубоги ва бошқалар  0 11:25"Бунёдкор"нинг икки футболчиси "Сўғдиёна"га ўтишга яқин  0 10:40Мавсумнинг омадсиз 10 та трансфери — "Насаф" "топ"!  4 10:25Самвел Бабаян: “Биргаликда янги тарих яратамиз”  17 09:59"Насаф" футболчиси "Андижон"га ўтмоқда  10 09:32Россия терма жамоаси устози: “Ўзбекистонга қарши иккита қийин, шунинг баробарида қизиқарли ўйинлар бизни кутиб турибди”  4 09:06"Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор" билан шартнома имзолади  6 08:42Ўткир Юсупов фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  20 08:14"Сўғдиёна" ҳужумчиси фаолиятини Тошкентда давом эттиради  3

Ҳамиджон Актамов: "Дурангга рози эмасман. Икки очко йўқотдик" Янгиликлар

Ҳамиджон Актамов: "Дурангга рози эмасман. Икки очко йўқотдик"

Суперлиганинг 3-тури доирасида "Сўғдиёна"га қарши ўйиндан кейин "Қизилқум" бош мураббийи Ҳамиджон Актамов ўз фикрларини билдирди.




- Футболчиларим яхши ўйин кўрсатишди. Берилган кўрсатмаларни бажаришди. Омад биздан юз ўгирди. Умуман олганда ўйинни назорат қилдик. Ўйиндан ўйинга сифат яхшиланиб бормоқда. Бугун 2 очко йўқотдик. Аммо кейинчалик буни чиқариб оламиз. Бу футбол. Бугунги ўйин билан мен дурангга рози эмасман. Ютишимиз керак эди. "Сўғдиёна" ҳам яхши ўйин кўрсатди, яхши ҳимояланди. Бироқ уларга қараганда бизнинг ўйинимиз яхшироқ чиққанди.

- Рақибдан шундай қаршилик кутганмидингиз?
- Билардим. Шу боисдан кўпроқ ҳужумлар қилдик. Дарвозабон кўп ҳолатларда жамоасини голлардан сақлаб қолди.

- Матэ Ватцадзе бугун икки вазиятдан фойдалана олмади. Ушбу вазиятлар ҳақида нима дея оласиз?
- У ҳам вазиятни гол деб ўйлади. Баҳона қилмайман. Яхши ўйин бўлди, томошабоп ўйин бўлди. Жамоанинг ўйини яхшиланиб бораётганидан хурсандман. Ҳали олдинда ўйинлар жуда кўп. Йўқотилган очколар ўрнини қоплай оламиз.

- Кухианидзенинг дастлабки уч турдаги ўйинига қандай баҳо бера оласиз?
- У ҳам ўзининг ишини бажармоқда. Унинг вазифаси кўпроқ қора ишларни бажариш ҳисобланади. Шу сабабли уни етакчи бўлиб олди дейиш қийин.

Рейтинг: -18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика