

Марокашлик журналист Ҳолид Бейдуннинг фикрига кўра, "Челси" хавбеки 325 минг долларни ватанидаги пулга мухтож оилаларга тақсимлаб бериш учун ҳайрия қилган.
Қайд этиш керак, Зиеш 2015 йилдан буён термадан пул олмайди. Миллий жамоадан тушадиган пулларни у ҳайрияга йўналтиради.
ЖЧ-2022да Марокаш ярим финалга етиб келди ва Францияга 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди. 3-ўрин учун курашда улар Хорватияга қарши ўйнайди.



