

51 ёшли мураббий олдига Тожикистон терма жамоасини 2019 йилда БААда бўлиб ўтадиган Осиё Кубогига олиб чиқиш вазифаси қўйилди.
Ҳаким Фузайловнинг миллий терма жамоадаги дебюти 2 июнь куни бўлиб ўтади. Шу куни терма жамоа Душанбеда Бангладеш билан ўйнайди. Жавоб учрашуви 7 июнда Дакка шаҳрида бўлиб ўтади. Ушбу жуфтлик ғолиби ОК-2019 саралаши гуруҳ босқичига йўлланма олади.
«Олдимизга қўйилган барча вазифаларни бажаришга уринамиз. Биринчи навбатда бу Осиё Кубоги-2019га чиқиш. Ишончим комилки терма жамоамиз буни уддалай олади», — дейди Фузайлов ТФФ расмий сайтига.
Ҳаким Фузайлов Ўзбекистоннинг «Бухоро», «Динамо», «Андижон» ва «Локомотив» каби клубларида мураббий бўлиб ишлаган.



