Ҳаким Фузайлов: "Самарқандлик мухлислар учун ҳам Суперлигага қайтишимиз шарт"

Narzulla Saydullayev
12 мар 2021
Самарқанднинг "Динамо" жамоаси қуръа натижаларига кўра Про лиганинг биринчи турида ўз майдонида "Янгиер"ни қабул қилади.

Қуръа ташлаш маросимидан сўнг жамоа бош мураббийи Ҳаким Фузайлов фикрларини билдириб ўтди.

"Қуръанинг кўзи кўр дейишади. Мавсум давомида барча жамоа билан ўйнаб чиқамиз. Шунинг учун ким тушишини фарқи йўқ эди. Умуман олганда қуръа натижаларидан қониқдим. Жорий мавсум қизиқарли ўтиши билан бирга, барчага қийин бўлади.

Жамоанинг тайёргарлиги режа асосида ўтди. Бунинг учун ёрдам бераётган ҳомийларга раҳмат айтиб қоламан. Бизни оғир мавсум кутмоқда. Шу ўринда қўллаб-қувватлаётган мухлисларга миннатдорчилик билдираман. Улар учун ҳам Суперлигага қайтишимиз шарт",- дейди тожикистонлик мураббийи.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia