UZ

Сўнгги янгиликлар

08:28Александер Исак "Ньюкасл"га бойкот эълон қилди  0 07:59Бугун "Насаф" ва "Андижон" халқаро майдондаги рақибларини билиб олишади  0 07:30Суперлига. Бугун 19-турга старт берилади  0 01:47"Челси" Гарначо учун 30 миллиондан кўп тўламоқчи эмас  1 01:11Эрик тен Хаг: "Фақатгина Гарри Поттер катта тезликда яхши жамоа ташкил қилиши мумкин"  4 00:11Санчога харидор топилди  0 23:52"Реал"нинг янги футболчиси: "Мен учун энг зўр футболчи - Месси"  8 23:22Конференциялар лигаси саралаши. "Сабаҳ" вазифани уддалай олмади  2 22:59Ринат Дасаев: "Ўзбекистонга Жаҳон чемпионатида омад тилайман"   1 22:38Тимур Кападзе: "Майдонга Дасаевга гол ураман деб тушган эдим"   1 22:14Доннарумма "Сити"да қанча маош олади?  6 21:53Расман: Мастантуоно - "Реал" футболчиси!  4 21:29Конференциялар лигаси саралаши. "Астана" сўнгги босқич олдидан мағлуб бўлди  7 21:04"Манчестер Юнайтед" футболчиси фаолиятини "Вест Бромвич"да давом эттириши мумкин  0 20:39Ўзбекистон терма жамоаси афсоналари Россия фахрийлари билан дуранг ўйнади  17

Ҳаким Фузайлов: "Охирги тур ўйинларида йигитлар ёмон ҳаракат қилишмаяпти" Янгиликлар

Ҳаким Фузайлов: "Охирги тур ўйинларида йигитлар ёмон ҳаракат қилишмаяпти"

Про лиганинг 14-туридан ўрин олган "Арал" - "Хоразм" (0:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Ҳаким Фузайлов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Қийин ўйин бўлишини билардик. Тайёргарлик кўрдик, биринчи бўлимда ҳам, иккинчи бўлимда ҳам вазиятларимиз бўлди. Биласизми, бу каби ўйинларда кўп гол бўлиши ҳам мумкин, ёки умуман ҳисоб очилмаслиги ҳам. Ҳаракат қилдик, бироқ гол ура олмадик. Тенг даражадаги учрашув бўлди деб ўйлайман.

- Жамоангиз дуранг натижа қайд этди. Хоразмлик мухлислар жамоадан кўпроғини кутишаётгани аниқ. Вазиятни қандай баҳолайсиз?

- Охирги тур ўйинларида жамоамиз ёмон ҳаракат қилаётгани йўқ, буни барча кўриб турибди. Биз натижаларни яхшилашга интилаяпмиз. Олдимизда хато ва камчиликларни таҳлил қилиб олишга фурсат бор.

- "Арал" жамоаси ҳақида фикрингиз?

- "Арал" яхши жамоа, таркибида ёш иқтидорлар кўп. Яна бу жамоада тажрибали футболчилар ҳам бор, масалан жамоа сардори Обид Жўрабоевни яхши танийман. Кейин Аъзам Алиевни ҳам алоҳида айтиб ўтса бўлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика