Ҳаким Фузайлов: "Мавсум охири бўлишига қарамай, йигитлар охиригача курашишди"

Narzulla Saydullayev
6 ноя 2024
Про лиганинг 26-туридан ўрин олган "Дўстлик" - "Хоразм" (0:0) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Ҳаким Фузайлов ўз фикрларини билдирди.

"Тушунарлики мавсум охири, "Дўстлик" лигада қолиш учун курашмоқда. Биз эса энди плей-оффга чиқиш учун курашмаяпмиз. Ўйин тенг курашлар остида ўтди. Иккала томонда ҳам қулай вазиятлар бўлди. Бизда ўйин тақдирини ҳал қиладиган вазиятлар ҳам бўлганди. Йигитлар мавсум охири бўлишига қарамай, майдонда охиригача курашишди. Бунинг учун уларга раҳмат айтаман", - деди Ҳаким Фузайлов.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia