Ҳакам "Пахтакор" дарвозабонини майдондан четлатиб, тўғри қарор қилдими? Суперлиганинг 7-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили
30 апр 13:34
Янгиликлар


Ҳакам "Пахтакор" дарвозабонини майдондан четлатиб, тўғри қарор қилдими? Суперлиганинг 7-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили
Championat.asia сайтининг ҳакамлик фаолияти бўйича эксперти, россиялик собиқ ҳакам Анатолий Синяев ("Алё, рэф!" Телеграм канали) ўзининг профессионал ҳакамлар жамоаси билан биргаликда Суперлиганинг 7-тури ўйинларидаги баҳсли вазиятларни батафсил таҳлил қилди.
✅ "Сўғдиёна" - "Андижон"
Ҳакамнинг ўйинни давом эттириш тўғрисидаги қарорини қўллаб-қувватлайман, ВАРнинг вазиятга аралашмагани ҳам мақбул қарор. Тўқнашув (контакт)ни бошлаган томон "Андижон" ҳужумчиси ҳисобланади. "Сўғдиёна" ҳимоячиси биринчи бўлиб тўпга тегди, айни пайтда ҳужумчи тўқнашув (контакт) содир этишга уриниб, оёғини "суқди".
✅ "Пахтакор" - "Шўртан"
ВАР вазиятга тўғри аралашди, натижада "Пахтакор" дарвозабонига қизил карточка кўрсатилиши ҳам тўғри қарор бўлди. У тўпнинг учиш йўналишини тўғри чамаламади ва жарима майдони ташқарисида қўллари билан ўйнади. "Шўртан" ҳужумчиси дарвозабон ёнида турган эди ва агар рақиб посбони қўлларини ишга солмаганда, у тўпни эгаллаб олиши мумкин эди.
✅ "Насаф" - "Қизилқум"
Ўйинни давом эттириш тўғри қарор бўлди. Вазият анча оддий: "Қизилқум" ҳимоячиси тўпни рақиб футболчисига текказган ҳолда майдондан узоқлаштиришга уринди, тўп эса жамоадошининг танасига яқин турган қўлига тегди. Бу ҳолда қўлнинг жойлашуви иккинчи даражали аҳамиятга эга, чунки ўз жамоадошидан келаётган тўп қисқа масофада эди.
❓ "Насаф" - "Қизилқум"
Такрорий лавҳалар ва ракурслар сифати яхши эмас. Фикримча, агар ВАРда бошқа такрорий вазиятлар бўлмаса, ҳолатга аралашмаслик тўғри қарор ҳисобланади (ҳакам аниқ хато қилганига далил йўқ). Тўпга биринчи бўлиб қайси футболчи ўйнаётгани кўринмаяпти. Умуман олганда, ҳакамнинг яхши позициясини ҳисобга олсак, унга ишонмаслик учун жиддий асос мавжуд эмас.
✅ "Насаф" - "Қизилқум"
"Қизилқум" ҳимоячисига қўпол ўйин учун шубҳасиз сариқ карточка кўрсатилиши жоиз. Бу вазиятда қизил карточка ҳақида гапириш мушкул, чунки майдондан четлатиш учун асослар йўқ: ортиқча тажовуз ва бутсанинг таг қисми орқали қўполлик қилиш ҳолатлари кузатилмади, ҳимоячининг оёқлари букилган ва майса устида, ўйинчи "сирпаниб" ҳаракат қилмоқда ва подкатнинг оқибатларини юмшатиш учун барча ҳаракатларни қилмоқда. Бу эҳтиётсиз хатти-ҳаракат бўлиб, сариқ карточка билан жазоланиши лозим.
Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар