Гюндоган жароҳати сабаб октябрь ойининг ўрталарига қадар сафдан чиқди

Aslanov Jasurbek
27 сен 2021
"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Илкай Гюндоган жароҳат олди ва октябрь ойининг ўрталарига қадар тарк этди. Бу ҳақда Bild журналисти Тоби Альтшаффль хабар берди.

Маълум қилинишича, Гюндоганга сон қисмидан шикастланиш ташхиси қўйилган.

Эслатиб ўтамиз, Гюндоган 2016 йилда Дортмунднинг "Боруссия" клубидан 27 миллион евро эвазига "Манчестер Сити"га ўтганди. У жорий мавсум АПЛда бешта ўйинда майдонга тушиб, 5 гол ва 1 голли узатма муаллифи бўлган.

Олти турдан кейин "Манчестер Сити" 13 очко жамғарган ҳолда тўплар нисбати бўйича "Ливерпул"дан кейин иккинчи ўринда бормоқда.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Bild