Гюндоган: "Боруссия" футболчилари машғулотларга маст ҳолатда келишар эди"

Aslanov Jasurbek
15 ноя 2017
Дортмунднинг "Боруссия" клуби собиқ ярим ҳимоячиси, ҳозирда "Манчестер Сити" шарафини ҳимоя қилаётган Илкай Гюндоган немис жамоасидаги ҳаёти ҳақида айтиб берди.

Гюндоган 2011-12 мавсумни ёдга олди.

"Ўшанда саккиз-тўққиз учрашувдан сўнг "Боруссия" футболчилари хурсандчилик қилиш учун кетишарди. Кўпчилик бўйдоқ эди. Кейинги куннинг тонгида эса уларнинг кўпчилиги машғулотга маст ҳолда келишган. Бироқ бу кўп ҳолларда жамоани бирлаштирарди. Ўйлашимча, биз чегарани билардик ва ҳаддимиздан ошмасдик" - дейди Гюндоган.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sport1