Гюлер "Реал"дан кетмоқчи эмас
27 фев 22:16
Янгиликлар
"Relevo" маълумотига кўра, футболчининг ўзига ҳам берилаётган ўйин амалиётининг камлигидан мамнун эмас. Лекин у жамоада қолиб, келаси мавсумда асосий таркиб учун курашмоқчи.
Ҳозирча унинг бошқа жамоага бериб юборилиш варианти ҳам кўриб чиқилмоқда. Шундай бўлган тақдирда, туркиялик ижарага эмас, тўлақонли трансфер орқали жамоадан кетади.
Гюлернинг жамоадошлари билан муносабатлари аъло даражада. 20 ёшли футболчи инглиз тилида яхшироқ гапиришни бошлаган ва бошқа футболчилар билан кўпроқ алоқада бўлмоқда.
Гюлер ушбу мавсумда 16 ўйинда майдонга тушди. Бир ўйиндаги ўртача дақиқалар сони 37ни ташкил қилмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради
Фикрлар