Гётце кетганидан кейин Азар ва Жаннинг рақамлари ўзгарди

Eldor Akmurzayev
2 июл 2020
Бу ҳақда “Боруссия Д” матбуот хизмати хабар бермоқда.

Манбага кўра, клубнинг собиқ форварди Марио Гётцега тегишли бўлган 10-рақам энди ярим ҳимоячи Торган Азарга ўтади. Ўз навбатида Азарнинг 23-рақамини Эмре Жан олди. Жан аввалги жамоалари “Ливерпуль” ҳамда “Ювентус”да айнан шу рақамда ўйнаган.

Эслатиб ўтамиз, дортмундликлар Бундеслиганинг 2019/20 йилги мавсумида 2-ўринни эгаллади. 


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Bild