

Хабарларга кўра, "Ман Сити" ёзда аниқ ҳимоячи сотиб олади. Клуб бош мураббийи Пеп Гвардоила эса Бонуччининг даражасини доим юқори баҳолаган, шу сабабли уни жамоасига олиб келмоқчи.
Аммо, "Ювентус" Бонуччи билан хайрлашмоқчи эмас. Туринликлар "Сити"га Леонардони сотмаслигини маълум қилишди.
Бонуччи жорий мавсум "Ювентус" сафида А Серияда 25та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол уришга эришган.



