

Ўтган мавсумда "шаҳарликлар" Англия чемпиони, Англия Кубоги соҳиби ва ЕЧЛ бош совринини қўлга киритди.
"Бунақаси одам ҳаётида бир марта бўлади. Ўтган мавсумда қилган ишни ушбу мавсумда такрорлашнинг иложиси йўқ.
Ўтган мавсумда биз ўзимизнинг энг зўр ҳолатимизни кўрсатдик, бироқ сўнгги икки кун давомида пасайишни кўрдим. Энди барчасини бошқатдан бошлаймиз. Жамоадаги ҳамма яна ўша даражага қайтиш учун жуда кўп қийналади. Бизнинг футбол, бизнинг даража, бизнинг менталитет мавсумдаги ҳолатга қараб аниқланади", - деди Гвардиола.



