

Жамоани Энцо Маркеска бошқаради. 43 ёшли мутахассис билан шартнома 2026 йилгача мўлжалланган.
Маркеска олдинроқ "Манчестер Сити"да Пеп Гвардиола ассистенти бўлиб ишлаган эди. Ундан аввал 2021 йилнинг майидан ноябригача мутахассис "Парма"ни бошқарган.
"Лестер Сити" сўнгги мавсум якунларига кўра Чемпионшипга тушиб кетди.



