Гвардиола: "Сити"да "Барселона", "Бавария" ёки МЮ каби тарих ва совринлар йўқ"

Tolibjon Qosimov
4 янв 2017
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола "шаҳарликлар" Европанинг топ-клублари билан бир қаторда туриш имконига эга бўлиш учун ЕЧЛда 10 йил иштирок этишлари кераклигини айтиб ўтди.
"Бизда "Барселона", "Бавария", "Манчестер Юнайтед" ёки "Ювентус" каби тарих ва совринлар йўқ. Биз ЕЧЛда 10 йил давомида узлуксиз иштирок этишимиз лозим. Бу клуб учун битта соврин ютгандан кўра муҳимроқ, менга ишонинг.

Биз одамларни жамоада фаолият олиб бораётганлар кўпроқ нарсага қодир эканликларига ишонтира олишимиз керак. Шунингдек, мухлисларни ҳам", - дейди Гвардиола.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: Mirror.co.uk