Гвардиола Силва ҳақида: "Давид "Сити"нинг энг буюк 5 футболчисидан бири"

Aslanov Jasurbek
23 янв 2020
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоа ярим ҳимоячиси Давид Силва ҳақида фикр билдирди.

"У футболда эришган муваффақиятларидан фахрланиши керак. Давид барқарор ўйин кўрсатяпти, айниқса "Сити".  Силва "Манчестер Сити"нинг энг буюк 5 футболчисидан бири.

Давид интервью беришга, ижтимоий тармоқларда фаол бўлишга қизиқмайди. Давидга ўхшаган одамлар қолганлардан кўра камроқ олқиш олади.

Аммо Силвани унинг барча жамоадошлари, мураббий ва рақиблари ҳурмат қилади. Давид шунга муносиб" - дейди Гвардиола.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Goal