Гвардиола Родрининг янги жароҳати ҳақида: "Биз унга ғамхўрлик қилишга ҳаракат қилдик, аммо бўлар иш бўлди"
06 окт 19:39
Янгиликлар
Гвардиола Родрининг янги жароҳати ҳақида: "Биз унга ғамхўрлик қилишга ҳаракат қилдик, аммо бўлар иш бўлди"
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола АПЛнинг 7-туридан ўрин олган "Брентфорд"га қарши (1:0) ўйинда жароҳатланган ярим ҳимоячи Родри ҳақида фикр билдирди.
29 ёшли испаниялик футболчи учрашувни бошлаб берди ва 22-дақиқада алмаштирилди.
"У кучли. Албатта, мен уни йўқотишни истамайман, чунки у жуда муҳим футболчи. Биз унга ғамхўрлик қилишга ҳаракат қилдик, аммо бўлар иш бўлди", – деди испаниялик мураббий матбуот анжуманида.
Гвардиола Родри 2 ёки 3 ҳафтадан кўп вақтни ўтказиб юбормаслигига умид қилмоқда. Футболчи 2025/26 йилги мавсум 7 ўйинда майдонга тушди.
Испаниялик футболчи 2024/25 йилги мавсумнинг кўп қисмини хочсимон боғлами узилгани ва тиззаости пайидан олган жароҳати сабаб ўтказиб юборади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди
Суперлига. "Бухоро" ўз уйида бир киши кам "Нефтчи"дан очко тортиб олди
ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Фикрлар
Kstate, xoram Otni uvoli uryabdi shekillida.