Гвардиола Неймарнинг "Барселона"га қайтиши ҳақида: "Мен ҳам клубга қайтсам ҳаммаси олдингидек бир хил бўладими?"

"Барселона" собиқ мураббийи Пеп Гвардиола ПСЖ ҳужумчиси Неймарнинг каталонияликлар сафига қайтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга фикр билдирди.

"Неймар – ажойиб техникага эга ўйинчи, лекин у клубга қайтишини билмайман. Шунингдек, мен ҳам "Барселона"га қайтсам ҳаммаси олдингидек бир хил бўладими,

Масалан, мен аввалгидек эмасман ва Неймар ўзгармаганлигига ишончим комил эмас. Лекин, у жуда яхши эканига шубҳам йўқ", - дейди Гвардиола.


Манба: sport-english.com