Гвардиола миллий чемпионатлардаги энг йирик мағлубиятини қабул қилиб олди

Narzulla Saydullayev
15 янв 2017, 23:20
«Манчестер Сити» АПЛ 21-турида «Эвертон»га йирик ҳисобда (0:4) мағлуб бўлди.

Бу «Сити» устози Хосеп Гвардиола учун миллий чемпионатлардаги (Испания, Германия, Англия) энг йирик мағлубиятига айланди.

Бунга қадар Гвардиола  бошчилигидаги жамоалар икки марта 0:4 ҳисобида ютқазган («Бавария» 2014 йил «Реал»га ва 2016 йил «Манчестер Сити» «Барселона»га ), аммо иккала мағлубият ҳам ЕЧЛ доирасида кузатилганди.

Бундан ташқари Гвардиоланинг фаолиятида илк бор жамоаси бир мавсумда икки бор 4та тўп фарқи билан ютқазди.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: twitter.com/MisterChiping